Маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилди

    Туризм 29 ноябр 2021 1460

    Корея Республикаси Маданий мерос фонди бевосита Туризм ва спорт вазирлиги, Корея ҳукумати ҳамда Корея Маданий мерос бошқармаси билан биргаликда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон маданий меросини асраш бўйича ОDА (Offissial Development Assistance) лойиҳасини амалга оширди.

    Мазкур лойиҳа ўзбек халқи учун муҳим бўлган қадимий топилмаларни келажак авлодга етказиш ҳамда уларни сақлаш имконини беради.

    Лойиҳанинг I-босқичи доирасида 700 минг доллар миқдоридаги грант асосида Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи қошида археологик топилмаларни ўрганиш ва тиклаш бўйича замонавий лаборатория ташкил этилди, соҳа мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказилди ҳамда 95 та экспонат қайта тикланди. Афросиёб музейидаги деворга битилган расмлар намойиш этилаётган хона таъмирланди.

    Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейининг мавжуд таъмирлаш лабораториясини модернизация қилиш мақсадида музей биносининг 4-қаватидаги кўргазмалар зали реконструкция қилиниб, замонавий таъмирлаш ускуналари ва инвентарлари билан таъминланди ҳамда жиҳозланди. Музей қошидаги таъмирлаш лабораториясига 87 минг долларлик 120 дан ортиқ реставрация тўплами ва замонавий жиҳозлар келтирилди.

    Лойиҳа доирасида Ўзбекистондан 6 нафар мутахассис музей бойликларини реставрация қилиш услубларига ўқитилди. Улар томонидан музейда намойиш этилган бир қанча сопол ва металл буюмлари реконструкция қилинди.

    Шунингдек, Корея давлатининг консервация сирларини очиб берувчи замонавий ўқув-услубий қўлланма тақдим этилди, лойиҳанинг якуний босқичида лабораториянинг моддий-техника базасини яхшилашга қўшимча эътибор қаратилди.

    «Ҳозирда Корея ҳукумати 2022 йилдан 2026 йилгача ОDА лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишга тайёрланмоқда. Лойиҳанинг иккинчи босқичи Самарқанд вилояти ҳудудидаги ўрганилмаган тарихий ёдгорликларни ўрганиш ва уларни сайёҳлик объектларига айлантириш мақсадида Археология институти инфратузилмасини яхшилашни ўз ичига олади, лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион 800 минг долларни ташкил этади ва 5 йил муддатга тақсимланади», — деди ОDАнинг Ўзбекистон маданий меросини сақлаш лойиҳаси директори, Корея Маданий мерос жамғармаси вакили Ким Донгмин.

    Лойиҳанинг иккала қисмида Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва бошқариш, уларни тадқиқ қилиш ва қазиш давомида ўзаро тажриба алмашиш, замонавий археологик билим ва кўникмаларни такомиллаштириш, ёдгорликларни очиқ музей ҳолатига келтириш, уларни моддий-техника базаси билан таъминлаш, реставрация марказлари ва реставраторлар савиясини кўтариш кўзда тутилган, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates