Маданий меросга беписанд бўлганлар қонун олдида жавоб беради

    Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланган.

    Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V – VII асрларга оид Каттатепа археологик ёдгорлиги 876 м3 майдони фуқаро З.Ҳ. ва бошқалар томонидан молхона қуриш учун бузиб юборилиб, ёдгорликка 23,3 млрд сўмлик зарар етказилди.

    Шунингдек, Навоий вилоятидаги Оқтепа-1 археология ёдгорлигининг 193 метр/куб тупроғи 3 нафар фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ковлаб олиниб, ёдгорликка 2,6 млрд сўмлик, Бадахшонтепа археология ёдгорлигининг 164 метр/куб ҳудуди экин майдонига айлантирилгани натижасида 2,3 млрд сўмлик, Ёмонқиёттепа ёдгорлигининг 12 м3 майдони ковлаб олингани натижасида 163 млн сўмлик зарар етказилган.

    Шу каби, Наманган вилояти Уйчи туманида ўрта асрларга оид Толмозортепа археология ёдгорлигининг 0,48 гектар қисми фуқаро А.К. томонидан техника ёрдамида текисланиб, ёдгорликка 871 млн. сўмлик зарар етказилган.

    Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates