Маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш масалалари кўриб чиқилди

    Ҳукумат 7 март 2024 5964

    Президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

    Мамлакатимизда ишсизликни камайтириш мақсадида кўплаб иқтисодий дастурлар амалга оширилмоқда. Кичик бизнес ва тадбиркорлик қўллаб-қувватланиб, ҳудудларда корхоналар очилмоқда. Профессионал таълим муассасалари ва “Ишга марҳамат” мономарказларида аҳолига замонавий касб-ҳунарлар ҳамда хорижий тиллар ўргатилмоқда.

    Бу йил 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 миллион кишини тадбиркорликка жалб этиш мақсад қилинган. Бунинг учун давлат томонидан барча ташкилий ва молиявий имкониятлар яратилган.

    Хусусан, бу мақсадларга 16 триллион сўм ажратилди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш агентлиги, Фермерлар кенгаши жамғармалари томонидан 1,4 триллион сўм йўналтирилади.

    Энди асосий вазифа – бу имкониятларни жойларда самарали ишлатиб, аҳолига даромад манбаи яратиб беришдир.

    Президент топшириғига мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари мисолида бу борада тез натижа берадиган янги механизмлар ишлаб чиқилмоқда. Келгусида бу тизим барча ҳудудларда жорий этилади.

    Йиғилишда Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров мазкур туманлардаги янги имкониятлар ва уларни ишга солиш бўйича таклифларни баён этди.

    Унга кўра, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Улар ўзи масъул бўлган маҳалладаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашади. Арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзли ресурслар, энг аввало, аҳолини камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади. Яширин бизнес қонунийлаштирилиб, расмий иш ўрни кўпайтирилади.

    Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам, маҳаллага масъуллар билан бирга, аҳоли хонадонларида сердаромад экин экишни ташкил қилади.

    Янги ускуналар ва бозор талабларини маҳаллаларга етказиш орқали аҳолига даромадни оширишни ўргатиш зарурлиги таъкидланди.

    Йиғилишда вазирлар ва ҳокимларнинг ҳам фикрлари эшитилди. Вилоят ҳокимларига ривожланишдан орқада қолаётган туманларда шу каби ишларни ташкил этиб, намуна қилиш, ҳар бир маҳалла кесимида ишсизликни камайтириш чораларини кўриш топширилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates