Вилоят ҳокимларига Навоий мисолида ўз ҳудудларида микро ГЭСларни барпо этиш топширилди

    Ҳар бир каналга Ирригация университети, Сув муаммолари илмий институти, 9 та техникумни “дуал таълим” асосида бириктириш муҳимлиги таъкидлади.

    Улар лойиҳадан бетонлаш тугагунча бўлган барча жараёнларни илмий ёндашув асосида кузатиб, тавсия ва хулосасини беради.

    Каналларни бетонлаш ҳисобига сув оқими тезлашади. Бу – кичик ГЭСлар қуриб, электр олиш учун катта имконият.

    Масалан, Навоий вилояти каналларида 11 мегаваттли 148 та микро ГЭС қуриш бошланди. Бунда маҳаллий компонент юқори бўлган, Навоийни ўзида ишлаб чиқарилаётган ускуналардан фойдаланилмоқда.

    Умуман, республикада 2 мингта мана шундай микро ГЭС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкинлиги таъкидланди.

    Вилоят ҳокимлари олдига Навоий мисолида ўз ҳудудларининг саноат салоҳиятини ишга солиб, маҳаллий компоненти юқори бўлган шундай микро ГЭСларни лойиҳалаштириш ва барпо этиш вазифаси қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates