Маҳаллий маҳсулотларни Каспий денгизигача ташиш ҳаражати қоплаб берилади

    Мамлакатимизда 20 декабр 2021 1370

    Қаҳрамон Сариев йил якунлари ва 2022 йилги режалар тўғрисида мурожаатномасида маҳаллий экспортчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилаётганини таъкидлаган.

    Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларини республиканинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ темир йўл транспортида ташиш харажатининг 50 фоиз қисмини қоплаб беришини маълум қилган.

    «Ушбу яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасида тадбиркорларимиз янада ривожланишига катта туртки бўлади. Айниқса, экспортёр корхоналарга транспорт харажатининг қоплаб берилиши келгуси йилда экспорт хажмининг янада кенгайишига замин яратади.

    Хусусан, 2022 йилда экспорт хажми 155 миллион долларга етказилиб, 2021 йилга нисбатан 120 фоизга ўсиши кутилмоқда. Шунингдек, экспортёр корхоналар сони 43 тага, экспорт географияси 5 та давлатга кўпайишига эришилади», — деди Қаҳрамон Сариев.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates