Саида Мирзиёева Нукусда мутасаддилар билан янги инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилди.
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ушбу иншоотни бориб кўрди.
Нукусда қад ростлаган янги, замонавий 55-мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
Осиё тараққиёт банки Қорақалпоғистон йўлларини модернизация қилиш учун 230 млн доллардан ортиқ маблағ ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш, камбағалликни қисқартириш ва жамиятда тенг имкониятлар яратиш мақсадида бугунги кунда худуддаги 452 та маҳаллада 448 нафар ижтимоий ходим фаолият олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида 2009 ҳолатда жами 136 гектар ер майдони ноқонуний эгаллангани аниқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг ўқув-дала амалиёти масканида “Талабалар ёзги оромгоҳи” ташкил этилди.
Бугун, 14 июлда мамлакатимиз бўйлаб 2025-2026 ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари бошланди.
Қозоғистон Республикаси Шаҳмардан Есенов номидаги Каспий технологиялар ва инжиниринг университети президенти Берик Ахметов бошчилигидаги делегация Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига ташриф буюрди ва меҳмонлар анъанага кўра нон-туз билан кутиб олинди. Шунингдек, институтнинг иқтидорли талабаларидан тузилган "Сий перде" ва "Балдаурен" ансамбллари аъзолари ижросидаги миллий қўшиқлар қозоғистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 майдаги «Қорақалпоғистон Республикасида кунжут ва мош экинларини етиштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 331-сон қарори қабул қилинди.