Мактаб директори вакант лавозими учун очиқ танловлар янги тартибда ташкил этилади

    Таълим 5 май 2022 4444

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари ҳамда ХТБларининг кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати.

    Унга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги очиқ танловга ҳужжат топширган номзодларни беш кун ичида малака талаблари асосида саралаши (дастлабки босқич), Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига юборилишини таъминлаши, ўз навбатида Кенгашлар ўн беш кун ичида уларнинг уч йиллик истиқболдаги дастури тақдимотини кўриб чиққан ҳолда энг муносиб номзодни танлаши лозим.

    Бунда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий қилиниб, фақат сертификатга эга номзодлар Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига юборилади.

    Йиғилишда киритилган муҳим ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти тизимдаги кадрлар бўлинмалари раҳбарларига батафсил тушунтириб берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates