Мактабгача таълим муассасаларида инглиз тили Жанубий Корея методологияси бўйича ўқитилади

    Таълим 4 январ 2023 1918

    Мактабгача таълим муассасалари учун ахборот алмашиш иловаси – «Sboard» платформаси бошқарувчиси, Жанубий Кореянинг «Edulink Global» компанияси бош директори Хан Чон Рим Ўзбекистонда боғча тарбиячилари учун иккита тренинг ўтказди.

    Жанубий Кореяда ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича катта тажрибага эга бўлган бош менежер Хан Чонг Рим мактабгача таълим муассасаларидаги болаларга инглиз тилини ўргатишнинг янги ва самарали усулларидан ўқитувчиларга сабоқ бериш учун таклиф этилди.

    Биринчи тренингда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан мингдан ортиқ педагоглар иштирок этди. Тренинг «Яхшидан аълога» шиори остида ўтди.

    Ўқитувчилар учун иккинчи тренинг ҳам онлайн ва офлайн режимда ташкил этилди. Унинг доирасида топшириқ асосида ўқитиш формати (топшириқларга асосланган ўқитиш), ўқувчига йўналтирилган дарс усуллари ва ўқувчиларни рағбатлантириши мумкин бўлган турли топшириқларга асосланган тадбирлар (болалар мотивацияси ва бошқалар) бўйича материаллар тақдим этилди.

    Хан Чунг Рим 2022 йил ноябрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтган Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон конференцияси доирасида Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигига «Animal ABC Friends» китобидан 10 000 нусха совға қилган эди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates