Малайзиянинг энг илғор IT компанияси Сирдарёда ўз филиалини очади

    Рақамлаштириш 28 феврал 2024 208

    «Upstream» дастурий таъминотларни ишлаб чиқарувчи аутсорс компания бўлиб, 2 мингдан зиёд ходимлари ва дунё бўйлаб бир нечта филиаллари мавжуд.

    Айни вақтда хизмат сафари билан Малайзияда бўлиб турган Сирдарё вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси — IT Park Сирдарё филиали раҳбари Ойбек Анваров «Upstream» BPO компанияси директори Аҳмед Қайюм билан учрашди.

    Унда компания фаолияти билан яқиндан танишиш баробарида ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболли лойиҳалари амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мамлакатимиздаги IT Park'ларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ва солиқ имтиёзлари ҳақида хориж компанияси вакилларига батафсил маълумот берилди.

    «Upstream» дастурий таъминотларни ишлаб чиқарувчи аутсорс компания бўлиб, 2 мингдан зиёд ходимлари ва дунё бўйлаб бир нечта филиаллари мавжуд. Компаниянинг йиллик даромади 20 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

    Якунда вилоятда компаниянинг филиалини очиш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates