Маълумот учун, Малайзия давлат телерадиокомпаниясининг «TV Okey» телеканали оммабоп маданий-кўнгилочар сегментида машҳур ҳисобланади. Телеканал мамлакат ҳудудидан ташқари, Сингапур, Таиланд, Шимолий Индонезия, Филиппин давлатларида ҳам трансляция этилади.
Ташрифдан кўзланган мақсад – Малайзияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маданий ҳамда тарихий меросига оид бағишланган туркум теледастурлар учун 6 та эпизоддан иборат қизиқарли медиаконтент тайёрлаб, намойиш этишдир.
Телекўрсатувлар икки асосий қисмдан иборат бўлади. Уларнинг бир қисми Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг маданий мероси, туризм инфратузилмаси ва табиат бойликларига бағишланади.
Қолган эпизодлар гастрономик ва агро-туризм салоҳиятини ёритиб бериш мақсадида миллий таомлар ресторанлари ва бозор расталари, хусусан Тошкентдаги Чорсу бозори, Самарқанддаги Сиёб бозори ва бошқа жойларда суратга олинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.