Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқанд форумини эътироф этди

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Нур Азиа Моҳд Аваль: Форум хотин-қизлар салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бу борадаги тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилиш учун Осиё минтақасида ўзига хос мулоқот майдонини яратади.

    Аввало, Ўзбекистон ҳукуматини «Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув» мавзусидаги нуфузли Осиё аёллари форумини ўтказаётгани билан табриклайман.

    Бу ташаббус Ўзбекистон Президенти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида илгари сурилган эди. Самарқандда бўлиб ўтадиган форум Ўзбекистоннинг халқаро майдонларда билдирилган таклифлари ҳаётга татбиқ этилаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

    Мазкур форум Ўзбекистоннинг хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, жамиятнинг барча жабҳаларида гендер тенглиги кун тартибини илгари суриш бўйича қатъий интилишидан далолат беради. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда қабул қилинган қонун ҳужжатларига аёлларга нисбатан оиладаги зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қўшимчалар алоҳида эътиборга лойиқ, деб ҳисоблайман.

    Форум хотин-қизлар салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бу борадаги тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилиш учун Осиё минтақасида ўзига хос мулоқот майдонини яратади.

    Анжуманга таклиф этилганим ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича Малайзия тажрибаси билан ўртоқлашиш имкониятидан фахрланаман. Малайзия кўп динли ва кўп маданиятли жамият бўлиб, уларнинг 60 фоизи мусулмонлардир. Ишончим комилки, тадбир барчага бир-бири билан тажриба алмашиш имкониятини беради.

    Дўст Ўзбекистонга яна ташриф буюраётганимдан жуда хурсандман. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатаман. Ҳар бир ташриф менга қонунчилик даражасида ҳам, жамиятнинг кундалик ҳаётида ҳам тобора кўпроқ ижобий ўзгаришларга гувоҳи бўлиш имконини беради.

    Нур Азиа Моҳд Аваль,

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates