"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонун лойиҳаси маъқулланди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда кун тартибида "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди.

    Қонун лойиҳаси билан "манафаатлар тўқнашуви" тушунчасига аниқ таъриф берилиб, ушбу вазият кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.

    Янги қонунга кўра, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимига бир қатор чекловлар қўйилмоқда, деб ёзади депутат Расул Кушербоев.

    Жумладан, уларга қуйидагилар таъқиқланмоқда:

        • тижорат ташкилотларининг муассиси (акциядори, иштирокчиси) бўлишга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларининг ўн фоизгача эгалик қилиш ҳоллари мустасно;
        • ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ташкилотнинг назорат остидаги ташкилотларининг акцияларига ёки устав фондидаги улушларига ўзининг ёки яқин қариндошларининг эгалик қилишига, шунингдек ушбу ташкилотларнинг бошқарув органи аъзоси бўлишига, бундан бу фаолият қонунчиликка мувофиқ ўз лавозим мажбуриятлари ҳисобланадиган ҳоллар мустасно. Бунда шахс ўзи ёки яқин қариндошлари тегишли ташкилотларининг акцияларига ёки устав фондидаги улушларига эгалик қилган ёхуд мазкур ташкилотларнинг бошқарув органлари аъзоси бўла туриб давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ходим лавозимини эгаллаган ҳолларда, улар ушбу акцияларни ёки улушларни қонунчиликда белгиланган тартибда бир ой ичида реализация қилиши, бошқарув органларининг аъзолигидан чиқиши керак;
        • ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ўзига тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда ёки ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда вакил сифатида иштирок этишга, агар у қонунчиликка мувофиқ қонуний вакил бўлмаса;
        • ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларнинг мол-мулкини сотиб олишда ёки ижарага олишда иштирок этишига, шунингдек ушбу савдоларда ўзига алоқадор шахсларнинг иштирок этиш.

    Шунингдек, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг ўзи билан меҳнат шартномалари бекор қилинган ёки лавозимидан озод этилган ходимлари икки йил давомида охирги иш жойида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотлар ёки уларнинг таркибий тузилмалари томонидан ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотнинг коррупцияга қарши назорат бўлинмаси мансабдор шахсларнинг хулосасига асосан ишга қабул қилинади.

    Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди ҳамда Сенатга юборилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates