Марказнинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи ҳисобидан устамаларни белгилаш тартиби жорий этилмоқда. Бунда устамалар Марказ ходимлари фаолиятининг қуйидаги йўналишларида эришилган
натижалари асосида белгиланади:
- республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда гастроль концерт-томоша тадбирларида қатнашиш;
- мумтоз мусиқа йўналишида мақом намуналарига хос асарларни яратиш ва уларни нотага олиш;
- мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларни такомиллаштириш;
- ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали соф ва мукаммал ижродаги мақомларни тарғиб этиш;
- мумтоз мусиқа меросига оид илмий мақолалар чоп этиш, изланишлар олиб бориш, китоблар ва тўпламлар яратиш;
- мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларнинг замонавий оҳангдаги караокеларини яратиш;
- «устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш, мақом санъатини ривожлантиришга қаратилган бошқа йўналишлар.
Ҳужжат билан 2023-2025 йилларда қуйидагиларни ташкил этиш режалари тасдиқланди:
- Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг маҳаллий гастроль сафарларини ташкил этиш режаси;
- Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг корхона ва ташкилотларга гастроль сафарларини ташкил этиш режаси;
- Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш режаси.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.09.2023 йилдан кучга кирди.