Бугун қўлга киритган ютуқлари, эришаётган кўрсаткичларига яраша юқори маош олаётган, устамаларга даъвогарлик қилаётган ўқитувчилар сони тобора ортиб боряпти. Демак, педагог малакаси ва маҳорати ўз сўзини айтяпти. Шуниси ҳам борки, оила ва рўзғоридан кўнгли хотиржам ўқитувчи эса яна изланишга, ўз устида ишлашга, фанига ижодкорлик билан ёндашишга ҳаракат қилади.
Президент қарорига мувофиқ 1 октябрдан Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларига янгиланган ойлик иш ҳақи тўланади.
Бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоиз тўланади.
Мўйноқ тумани Қорақалпоғистон марказидан қарийб 300 километр олисда жойлашган. Ҳудудда аҳоли нисбатан кам бўлса-да, уларга тиббий ёрдам кўрсатишда доим тор соҳа мутахассисларига эҳтиёж юқори.
Ҳукумат қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди.