Марказий банк ва “Trend micro” ўртасида англашув меморандуми имзоланди

    Саноат 1 июн 2023 817

    Марказий банкда “Trend micro” компанияси ҳамкорлигида “Молия соҳасида ахборот хавфсизлиги” мавзусида ўқув-тренинг бўлиб ўтди.

    Тадбирда бугунги кунда ахборот ва киберхавфсизликнинг долзарблиги ортиб бораётганлиги қайд этилиб, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва информацион технологиялар соҳасида платформалар хавфсизлигини ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

    Шунингдек, тренингда банк ва тўлов тизимлари соҳасида киберхавфсизликни таъминлаш, хавфсизлик тизимларини автоматлаштиришни жадаллаштириш, антивирус тизимларининг афзалликлари хусусида ҳам маълумот берилиб, “Сўнгги нуқталаргача ҳимоя қилиш технологиялари”, “Бизнес нуқтаи назаридан киберхавфсизликка янгича қараш” каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва “Trend micro” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат банк ва тўлов тизимлари соҳасида киберҳужумларга қарши курашиш ва ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини ошириш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликни ташкил этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates