Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, эркак ўша вақтнинг ўзида процессуал тартибда ИИО ходимлари томонидан ушланиб, зарарсизлантирилган.
"У жараёнда ҳеч кимни жароҳатламаган, атрофдаги фуқароларга зарар етмаган. Маст холда содир этган хатти-ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилди", дейилади хабарда.
ИИББ жамиятдаги воқеа ҳодисаларга бефарқ бўлмаган юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди.