МДҲ ўйинлари: Медалларимиз сони 47 тага етди

    Спорт 7 сентябр 2021 1965

    Қозон шаҳрида (Россия) давом этаётган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг муваффақиятли иштироки давом этади.

    Айни пайтда делегациямизнинг медаллари сони 47 тани ташкил қилади.

    Ортда қолган кунда жамоамиз ўқ отиш, кореш ва 3×3 баскетбол бўйича медалларга сазовор бўлди. Унда делегациямиз ҳисобига 1 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари ёзилди. Ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз қуйидагилар:

    Олтин медаль:

    Ўқ отиш, 10 метр: Муҳаммад Камолов

    Кумуш медаль:

    Кореш:

    -70 кг: Мангуберди Имянов

    -75 кг: Ҳусан Абдуҳакимов

    -100 кг: Учқунжон Хурсандов

    Мутлақ вазн: Илёсбек Обиджонов

    Бронза медаль:

    Кореш:

    -65 кг: Абдураҳмон Эгамов

    -80 кг: Муҳаммадкарим Каримов

    -85 кг: Акмалжон Ҳакимов

    -90 кг: Умиджон Жалилов

    -120 кг: Асадбек Зокиров

    Баскетбол бўйича 3×3 қизлар жамоаси:

    Фарангиз Жалилова

    Анастасия Сой

    Рамиля Замалетдинова

    Инна Шек

    Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар 15 та олтин, 18 та кумуш ва 14 та бронзани ташкил қилади. Жами 47 та медаль тўплаган Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи ўринда турибди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates