Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш тизими жорий этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига кўра, Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш тизими жорий этилади.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

    Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади;

    — ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда ўз эҳтиёжлари учун хорижий давлатлардан белгиланган рўйхатдаги пайвандтагли мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандустлари, оналик материаллари ва техникаларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божларидан озод этилади.

    2024 йил 1 декабрдан фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган “мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш” тизими жорий этилади.

    Агентлик мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектлар, иссиқхона хўжаликлари ҳамда Агентлик манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъволар ва шикоятлар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates