Мижозларидан ноҳақ солиқ ундирган МИБ ва солиқчилар фош бўлди

    Наманган вилояти Поп тумани солиқ инспекцияси собиқ раҳбарияти ва ходимлари бир қатор МЧЖ ва АЖлар билан тил бириктириб, мижозлардан ноқонуний солиқлар ундириб юргани фош бўлди.

    Бу ҳақда Platina.uz сайти суд ҳужжатига таяниб хабар берди.

    Ҳужжатга кўра, жами 7 кишига турли даражада жиноий жазолар тайинланган. Хусусан:

    • 2019-2022 йилларда Поп туман солиқ инспецияси бошлиғи лавозимида ишлаган судланувчи Ж.Бутаев, Мажбурий ижро бюроси Поп тумани бўлими ҳисобчиси И.Қовунбоев, Поп туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари О.Таслимов, “Поппахтатозалаш” АЖ бош ҳисобчиси Ж.Азизходжаев ва бошқа шахс билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, МИБ Поп тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳужжатлари асосида хўжалик юритувчи субъектлардан солиқ қарздорликлари учун ундирилган пул маблағларини, гўёки ушбу пул маблағлари хўжалик юритувчи субъектларга тегишли деб ҳисоблаб, МИБ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳужжатлари асосида “Поппахтатозалаш” АЖдан солиқ қарздорлиги бўйича ундирилган пул маблағларини жамиятнинг солиқ қарздорлигига йўналтирмасдан жамиятнинг жами 328 964 220 сўмни жамиятда ишламайдиган 1340 нафар фуқаронинг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликлари учун ўтказиб, бу нақд пулларни ўзаро тақсимлаб олиб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.
    • Ж.Т.Бутаев ўзининг ҳаракатларини такроран давом эттириб, И.Н.Қовунбоев ва О.С.Таслимов билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, МИБ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан иш юритувидаги ижро хужжатлари асосида 54 та хўжалик юритувчи субъектларда ишламайдиган 289 нафар фуқароларнинг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликлари учун ўтказиб, фуқаролардан ундирилган 124 826 664 сўм нақд пул маблағларини жиноий шериклари ўртасида ўзаро тақсимлаб олиб, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.
    • Ж.Т.Бутаев ўзининг ҳаракатларини такроран давом эттириб, И.Н.Қовунбоев, О.С.Таслимов ва бошқа шахс билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, МИБ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан иш юритувидаги ижро хужжатлари асосида жами 229 804 213 сўм нақд пул маблағларини ўзаро тақсимлаб олиб, талон-торож қилишган.
    • Ж.Т.Бутаев ўзининг ҳаракатларини давом эттириб, Поп туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан 3 йил давомида тўлов ҳужжатлари асосида 301 нафар фуқародан маҳаллий ер ва мулк солиғи учун йиғиб олинган жами 109 810 300 сўм нақд пул маблағларини ўз вақтида банк кассасига кирим қилиниши ва фуқароларнинг шахсий ҳисоб варақларига киритилишини назорат қилмай, давлат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган.
    • Поп туман Солиқ инспецияси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган А.Сатторов 2020-2021 йилларда фуқаролардан ундирилган 443 758 751 сўм нақд пул маблағларини ўзаро тақсимлаб олиб, талон-торож қилишган.
    • Поп тумани Солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган О.Таслимов 2018-2022 йилларда ишламайдиган 1263 нафар фуқаронинг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликлари учун ўтказиб, фуқаролардан ундирилган 310 507 000 сўм нақд пул маблағларини ўзаро тақсимлаб олиб, талон-торож қилган.
    • О.Таслимов ўзининг ҳаракатларини такроран давом эттириб, Ж.Бутаев ва И.Қовунбоев билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, ишламайдиган 289 нафар фуқаронинг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликлари учун ўтказиб, фуқаролардан ундирилган 124 826 664 сўм нақд пул маблағларини жиноий шериклари ўртасида ўзаро тақсимлаб олиб, талон-торож қилишган.
    • О.Таслимов ўзининг ҳаракатларини такроран давом эттириб, И.Қовунбоев, Ж.Бутаев ва бошқа шахс билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, ишламайдиган фуқаролардан ундирилган 227 594 213 сўм нақд пул маблағларини ўзаро тақсимлаб олиб, талон-торож қилишган.
    • Мажбурий ижро бюросининг Поп туман бўлимида ҳисобчи лавозимида ишлаган И.Қовунбоев 2017-2023 йилларда ишламайдиган 1633 нафар фуқаронинг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликлари учун ўтказиб, фуқаролардан ундирилган 401 328. 220 сўм нақд пул маблағларини ўзаро тақсимлаб олиб, талон-торож қилишган.
    • И.Қовунбоев ўзининг ҳаракатларини такроран давом эттириб, Ж.Бутаев, А.Сатторов ва О.Таслимов билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, ишламайдиган 304 нафар фуқароларнинг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликлари учун ўтказиб, фуқаролардан ундирилган 137 238 750 сўм нақд пул маблағларини жиноий шериклари ўртасида ўзаро тақсимлаб олиб, талон-торож қилишган.
    • “Поппахтатозалаш” АЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Ж.Азизходжаев 2018 йилда Поп тумани солиқ инспекциясига тақдим этилган сохта рўйхатлар асосида ушбу маблағларни 1633 нафар фуқаронинг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликлари учун сўндиришга эришиб, фуқаролардан ундирилган 401 328 220 сўм нақд пул маблағларини ўзаро тақсимлаб олиб, талон-торож қилишган.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates