Спортдаги йил якунларига бағишланган маросимда икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 2024 йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилган бўлса, дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова энг яхши аёл спортчи сифатида эълон қилинди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ланс» клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса йилнинг энг яхши ёш спортчиси деб топилди. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси – навбатдаги марта 2024 йилнинг энг яхши жамоаси дея эътироф этилди. Тўлқин Қиличев эса йилнинг энг яхши мураббийига айланди.
Унда спорт соҳасидаги бир қатор номинациялар бўйича спортчилар тақдирланишди. Жумладан:
- Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол);
- Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Асадбек Тоштемиров (пара таэквондо);
- Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Ҳасанбой Дўсматов (бокс);
- Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика);
- Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Диёра Келдиёрова (дзюдо);
- Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика);
- Йил кашфиёти: Разамбек Жамалов (эркин кураш);
- Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи: Рўза Қўзиева (пара пауэрлифтинг);
- Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Цитора Турдибекова (бокс);
- Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
- Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
- Нопаралимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
- Йилнинг энг яхши мураббийи: Тўлқин Қиличев;
- Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Яҳё Якубов;
- Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси;
- Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси;
- Юксалаётган федерация: Ўзбекистон камондан отиш федерацияси;
- Йилнинг энг яхши ҳаками: Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика);
- Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Диана Саттарова (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази);
- Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Нодир Тўйчиев;
- Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Марина Якубова («Спорт» телеканали мухбири);
- Йилнинг энг яхши спорт фотомухбири: Алмурат Мамадаминов (ЎзА);
- Спорт тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Лола Абдуюсупова («Спорт» телеканали режиссёри).