Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, фахрий унвон мамлакатимизда шахмат спорт турини янада ривожлантиришга, халқимиз ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, жаҳон миқёсида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижага эришгани, Янги Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини дунёга тараннум қилиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун берилган.
Шунингдек, Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчимиз Президент совғаси — 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.








