Миробод ва Яккaсaрой тумaнлaрининг aйрим ҳудудлaридa электр энергияси тaъминоти қисқа вақтларга ўчирилади

    Ушбу ҳудудларда энергия таъминоти жорий йилнинг 15 май кунидан 20 май кунига қадар соат 10:00 дан 12:00 га қадар қисқа муддатга ўчирилиши режалаштирилган.

    Бу ҳақида Ҳудудий электр тармоқлари AЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

    Маълум қилинишича, Миробод ҳамда Яккасарой туманлари ҳудудудларини қисман электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВли “Қўқон” подстансиясидаги Т-1даги қуввати 40 000 кВA бўлган мавжуд трансформаторни янги 63 000 кВA бўлган катта қувватли тарнсформаторга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    Шу сабабли, жорий йилнинг 15 май кунидан 20 май кунига қадар Тошкент шаҳрининг Миробод ҳамда Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 10:00 дан 12:00 га қадар қисқа муддатга ўчирилиши режалаштирилган.

    Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

    Миробод туманининг: Госпиталний, Aфросиёб, Ойбек, Шевченко, Фидокор, Шахрисабз, Мироншох ҳамда кичик Миробод кўчалари;

    Яккaсaрой туманининг: Зарбоғ, Вохидова, Ракатбоши, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Г.Каримова, Aкилова, Миракилова, Боғидил, Миракилова, Миракилова 1-тор, Шмита, М.Ёқубова, Миробод, Миробод 1- ва 2-тор ҳамда Усмон Носир кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates