Ўқув марказида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш ишлари олиб борилади.
Марказ замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган ва юқори тезликдаги ишловчи интернет тармоғига уланган. Бу ерда туман ёшлари учун компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш, веб дизайн, компьютер графикаси, киберспорт ўйинлари каби ихтисослашган ўқув курсларни ташкил этиш учун мўлжалланган.
Шу билан биргаликда ўқув марказида тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириши режалаштирилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.