Мирзо Улуғбек туманининг "Шахриобод" кўчасида жойлашган темир йўл кесишмасида автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади

    Таъмирлаш ишлари сабабли “Тошкент МТУ“ филиалига қарашли "Салар-Нурҳаёт" темир йўл бекатлари оралиғининг 4 км. 6-пакетида жойлашган, қўриқланадиган темир йўл кесишмасида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 20 ноябрь куни ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 20:30 дан, 21 ноябрь соат 05:30 га қадар Мирзо Улуғбек туманининг "Шахриобод" кўчасида жойлашган мазкур темир йўл кесишмасида автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади.