Пойтахтдаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари 19 кунга ёпилади

    Бунга кабель тармоқларини ўтказиш ишлари сабаб бўлди.

    «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар беришича, кабель тармоқларини ўтказиш ишлари сабабли Тошкент шаҳридаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари 19 кунга ёпилади.

    Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани истеъмолчиларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 кВ ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақозо қилади.

    Шу сабабли 22 ноябрь куни соат 00:00 дан 10 декабрь кунига қадар қуйидаги ҳудудларда икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади:

    • Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;
    • Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида.

    Ташкилот ноқулайликлар учун узр сўраб, ушбу даврда муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates