Тошкентдаги кўчаларнинг бирида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди

    Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Бобур кўчаси 16 октябрдан 15 ноябрьгача автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Сеул кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Шу сабабли, жорий йилнинг 16 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида ҳаракат чекланишини, автотранспорт оқими эса қолган икки чизиққа йўналтирилади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates