Моддий жавобгар бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозим ва ишлар рўйхати белгиланди

    Рўйхатга 26 иш тури бўйича 177 касб ва лавозим киритилган.

    Адлия вазирлиги томонидан Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати (рўйхат рақами 3452, 21.08.2023 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

    Ушбу намунавий рўйхатда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 26 иш тури бўйича 177 касб ва лавозим белгилаб берилди.

    Жумладан, унда омбор, ғазна ва бошқа бўлинмаларда раҳбарлик ишлари, фармацевтика соҳасидаги ишлар, муҳандис-кимёгарлик ишлари, кассирлик ишлари, маҳсулотларни сотиш ишлари бўйича касб ва лавозимлар келтирилган.

    Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 343-моддасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates