Молдова бундан буён МДҲга аъзолик бадалларини тўламайди

    Молдова МДҲга аъзолик бадалларини тўлашни тўхтатмоқда. Бу ташкилотдан чиқиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади.

    Молдова ҳукумати Мустақил давлатлар ҳамдўстлигини (МДҲ) мамлакат йиллик аъзолик бадалларини тўлайдиган ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташлайди.

    Молдова молия вазири Петру Ротару томонидан имзоланган қарор лойиҳасига кўра, Молдова 2023 йилда халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўлаш учун ажратиладиган маблағ 16 миллион лейга – 66,5 миллиондан 50,5 миллион лейга камайтирилди.

    Кўрсаткичнинг пасайиши, асосан, Молдова бундан буён МДҲ Парламентлараро ассамблеяси ва ҳамдўстликнинг еттита ташкилотида иштирок этиш учун тўловларни тўламаслиги билан боғлиқ.

    Сўнгги тўрт йил давомида МДҲ доирасида давлат бюджетидан қарийб 35 миллион лей аъзолик бадаллари ўтказилди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates