Москва метроси ўзбек ёки тожик тилларини биладиган кассир вакансиясини эълон қилди

    Долзарб 20 октябр 2021 1016

    Москва метрополитени ўзбек ёки тожик тилларини биладиган кассир излаяпти. Бу ҳақда эълонлар 19 октябрда HeadHunter иш қидирувчилар сайтида чоп этилган.

    Ундан ташқари номзод ўрта маълумотга эга бўлиши, шунингдек пул билан ишлаш тажрибасига ҳам эга бўлиши керак. Кассирнинг вазифасига транспортда юриш чипталарини, транспорт карталарини ва бошқа транспортда юриш чипталарининг ўрнини босувчи воситаларни расмийлаштириш ва сотиш, автоматларга хизмат кўрсатиш ва йўловчиларга маслаҳатлар бериш киради, деб хабар беради «Газета.ru».

    Кассир лавозимига даъвогарга 39 минг рублдан бошлаб иш ҳақи, ҳамда пойтахт метросида ва шаҳар атрофидаги темир йўл транспортида ўз яшаш жойидан иш жойига ва ортга бепул юриш таклиф этилади.

    Ишнинг афзалликлари қаторида йил давомида бажарилган ишининг якуни бўйича мукофот, стажига қараб қўшимча тўлов, метрополитен ҳисобидан касбий таълим олиш, метрополитен соғломлаштириш мажмуасида имтиёзли дам олиш, болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва болалар клуби кўрсатилган.

    Аввалроқ курьерларнинг иш ҳақи уларнинг камёб эканлиги туфайли 200 минг рублгача эканлиги маълум қилинганди. Пиёда курьерларнинг иш ҳақи ойига 100 минг рублни, уларнинг автомобилда хизмат кўрсатувчи ҳамкасбларининг иш ҳақи эса 200 минг рублни ташкил этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates