Муаммога 19 йилдан сўнг ечим топилди

    Ижтимоий ҳаёт 3 ноябр 2021 1632

    ФҲДЁ бўлимларида бир кунда минглаб фуқаролар учун далолатнома ёзувлари асосидаги расмий ҳужжатлар тақдим этилади.

    Бироқ шундай тақдирлар борки, улар йиллар давомида биргина муҳим ҳужжатга эга бўла олмайдилар. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта.

    Фарғона вилояти Қува туманининг «Гўзал» МФЙ да яшовчи Сурайё Усмонова 19 ёшда. У шу кунга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаганлиги сабаб икки йил давомида Олий ўқув юртларига имтиҳон топшира олмади. Аслида унинг бир олам орзулари ҳам, армонлари ҳам мана шу бир парча ҳужжат билан боғлиқ. Гап шундаки, унинг онаси асли қирғизистонлик бўлганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишда ҳужжат ишларида муаммолар юзага келган. Кейинчалик эса кундалик юмушлар билан ишлар чала қолди.

    — Сурайё қизим 2002 йилда Қирғизистонда ишлаб юрган пайтларимда дунёга келган, — дейди Замира Усмонова. — Қирғизистон ФҲДЁ идораларига мурожаат қилсам, Ўзбекистон фуқароси экансиз, ўз мамлакатингиздан ҳужжат оласиз, дейишди. Бу ерга келганимда эса туғруқ Қирғизистонда бўлган, ҳужжатни у ердан олишимни айтди. Хуллас, «метрика» олишдаги муаммоларимни кимга ва қаерга айтишни билмадим.

    Қува тумани ФҲДЁ бўлими вакиллари маҳаллабай аҳоли муаммоларини ўрганишлари Сурайёнинг кўп йиллик армонига ечим бўлди. Натижада Сурайё нақд 19 йилдан сўнг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди.

    Бу каби тақдирлар ФҲДЁ соҳасида кўплаб учраб туради. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фарғона вилоятида ўтказилаётган сайёр давлат хизматлари давомида жорий йилнинг 10 ойи давомида 19 туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан жами 38 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари тақдим этилди. 200 нафарга яқин фуқароларга кечиктирилган тартибда туғилганлик ҳақидаги далолатномалар расмийлаштирилиб, ФҲДЁ ишлари бўйича 1,5 мингдан ортиқ ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates