Муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади

    2022 йил 31 декабрга қадар қуйидагилар қўшилган қиймат солиғи(НДС)дан озод қилинмоқда:

    ▪️Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш ҳамда ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмалар;

    ▪️ гўшт(мол, қўй), тирик ҳайвонлар (мол, қўй) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш.

    Шунингдек, 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва парранда ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.

    Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.