Мутасаддиларга аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди

    Йиғилиш давомида комплекс ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

    Навоий инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

    Масалан, Зарафшон шаҳри аҳолиси 2-3 йилда 100 мингдан ошади. Шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарурлиги қайд этилди.

    Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига боради. Кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтириб, пойтахтга боришга мажбур бўлаяпти.

    Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.

    Масъуллар олдига ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates