Мутахассис уйқу учун энг ёмон вақтни маълум қилди

    Мутахассис К. Раж уйқу сифатини қандай яхшилашни айтди. Хусусан, у уйқу учун қайси вақт энг омадсиз эканлигини ҳам тушунтирди.

    Мутахассис таъкидлашича, уйқу даврларга бўлиниб уларнинг ҳар бири тахминан 90 дақиқа давом этади. Ушбу даврда давомида мия секин тўлқинли уйқудан тез уйқуга ўтади. Фазалар ўртасидаги муносабатлар эса тун давомида ўзгаради.

    Аввал дастлабки фаза келади, унинг давомида инсон қайта тикланади. Тонгга яқинлашиб, тезкор фазага, енгилроқ ва тушларга бой бўлган фазага ўтади.

    Шифокорнинг сўзларига кўра, одамлар турли хил биоритмларга эга. Баъзи одамлар эрта туришни ва эрта ётишни афзал кўрадилар, бошқалари эса кеч уйғониб, кеч ухлашади. Соғлом уйқу учун эса ҳар куни бир хил вақтда ухлаш мақсадга мувофиқ.

    Шифокорнинг таъкидлашича, ухлаш учун энг минимал вақт эрталаб соат 3-4 гача ҳисобланади. Бироқ бундай ҳолда, чуқур уйқу фазасининг қисқариши кузатилади. Натижада, тана тўғри дам олмай, эрталаб эса киши ўзида чарчоқ ҳис қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates