Мутахассислар РМ2.5 дисперс заррачаларидан ҳимояланиш бўйича қандай тиббий тавсиялар беришади?

    Майда дисперс заррачалар ҳужайра мембраналарига кириб бориш қобилиятига эга. Бундан ташқари, уларнинг органлар ва тўқималарда сурункали тўпланиши хавфи мавжуд.

    Сўнгги вақтларда Тошкент ҳавоси таркибида РМ2.5 дисперс заррачалари меъёридан бир неча ўн баробар кўпайганлиги муҳокама мавзусига айланди.

    Хўш, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши инсон организмга қандай таъсир қилади?

    Атмосфера ҳавосидаги муаллақ заррачалар – РМ2,5 заррачалар нафас йўлидан ўтувчи заррачалардир. Чунки улар газ алмашинуви содир бўладиган альвеолалар ва ўпка капиллярларига кириб, тизимли қон оқимига кириб, турли органларга кириб, турли тўқималарнинг ҳужайраларига бевосита маҳаллий таъсир кўрсатади.

    Майда дисперс заррачалар ҳужайра мембраналарига кириб бориш қобилиятига эга. Бундан ташқари, уларнинг органлар ва тўқималарда сурункали тўпланиши хавфи мавжуд. Атмосфера ҳавосида РМ10 ва РМ2нинг юқори концентрациясига узоқ муддатли таъсир қилиш яллиғланиш, канцероген, тератоген, цитотоксик таъсирга эга бўлиб, аллергопатологиянинг ривожланишига ҳисса қўшади ва инсоннинг умр кўриш давомийлигига таъсир қилади.

    Мутахассислар РМ2.5 дисперс заррачаларидан ҳимояланиш бўйича қандай тиббий тавсиялар беришади?

    1. Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг.
    2. Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш. Айниқса, кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!
    3. Кўпроқ сув ичинг!
    4. Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг!
    5. Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишни енгиллаштиради.
    6. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!
    7. Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!
    8. Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates