Ўзбекистон -Сингапур: парламентлараро ҳамкорлик алоқаларининг муҳим жиҳатлари муҳокама этилди

    Жорий йил 2 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Сингапур парламенти Спикери Сиа Киан Пенг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Суҳбат аввалида Сингапур делегацияси вакиллари икки мамлакат раҳбарларининг ташрифлари натижасида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилганини алоҳида эътироф этди.

    Учрашув давомида парламентлар ўртасидаги ўзаро алоқалар, илм-фан ва таълим, савдо-иқтисодий ҳамда давлат бошқаруви ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалалари, коррупцияга қарши курашиш борасидаги амалий ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, парламентлараро фаол ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасидаги барча даражадаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим механизмлардан бири эканлиги қайд этилди.

    Учрашув сўнггида парламентлар қўмиталари ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга ва «дўстлик гуруҳлари» фаолиятини жадаллаштиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates