Хусусан, вилоятнинг Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” ва “Бобур” номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган WI-FI нуқталарининг шаҳар аҳолиси ҳамда ҳудудга ташриф буюрган сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиши таъминланмоқда.
Айтиш мумкинки, “Ўзкомназорат” инспекциясининг ҳудудий шуъбаси ва вилоят Электромагнит мослашув хизмати мутахассислари томонидан ҳамкорликда ўтказилган мониторинг давомида WI-FI нуқталарида Интернет хизмати тезлиги ва сифати меъёр даражасида эканлиги аниқланди.
Бугунги кунда Филиал томонидан вилоят ҳудудида WI-FI нуқталари кўламини кенгайтириш борасида режали ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбектелеком” АК ахборот хизмати
Реклама