баннер
16 мар 2025
11:40

    Наманган ва Самарқанд вилоятларида 2,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

    Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро З.Р. ўзининг яшаш хонадонида новвойхона ташкил этиб, табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улангани аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, у фаолияти давомида давлат манфаатларига 362,5 миллион сўмлик зарар етказган.

    Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманидаги «С.Ш« оилавий корхонасига қарашли новвойхонада ҳам табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланилгани оқибатида 1,3 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди.

    Бундан ташқари, вилоятнинг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро А.М. ҳам ўз хонадонида ноқонуний иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига яширинча улангани оқибатида давлат манфаатларига 462,7 миллион сўмлик зарар етказган.

    Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech