баннер
16 мар 2025
11:31

    Наманган вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оилавий корхона фош этилди

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 579,7 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    «Ўзенергоинспекция» Наманган вилоят бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Тўрақўрғон туманида жойлашган «А.А.С.Б» оилавий корхонасига қарашли ошхонада газ таъминоти билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

    Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 579,7 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech