Наманганда илк маротаба давлат фуқаролик хизматчилар учун сайёр қабул ташкил этилди

    Мамлакатимизда 12 октябр 2023 1083

    Айни кунларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ишчи гуруҳининг жойларда очиқ мулоқот ва сайёр қабуллари давом этмоқда.

    “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 52-53- моддалари асосида давлат фуқаролик хизматчиларини ижтимоий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш мақсадидаги ўрганиш ва кўмаклашиш тадбирлари Наманганда ҳам ташкил этилди.

    Маълумот учун: Бугунги кунда Наманган вилоятидаги давлат ташкилотлари ва уларнинг тизимларида бошқарув аппарати штат бирликлари 6245 та. Айни дамда 5920 нафар (94,7 %) давлат фуқаролик хизматчилари фаолият олиб бормоқда. Кадрларнинг 398 нафари (6,7 %) раҳбар ходимлар, 3397 нафари (57,3 %) мутахассис, 2126 нафари (52,8 %) бошқарув ходимлари ҳиссасига тўғри келади. Ходимларнинг 76,2 фоизини (4513 нафар) эркаклар, 23,8 фоизини эса (1406 нафар) хотин-қизлар ташкил этади. Ташкилотлардаги давлат хизматчиларининг ўртача ёши - 35 ёшни ташкил этади.

    Бугун ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари учун Сайёр қабул ташкил этилди. Унда 200 нафарга яқин давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди.

    Мурожаатларнинг аксар қисмини давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалар ташкил қилди.

    - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги аввал менга ишга киришга кўмаклашди, яъни ҳамма қатори салоҳиятимни синаш учун вакант лавозим учун эълн қилинган очиқ танлов ғолиби бўлдим, — дейди қабулда иштирок этган Чуст тумани, Садача" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Фазлиддин Хабибхонов. - Энди эса давлат хизматчиси сифатида фаолиятимни ҳам қўллаб-қувватлаяпти.Ишга киришдаги очиқ танлов тизимини бемалол халқчил дея оламан.

    14 та мурожаат жойида ҳал бўлди, 28 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

    Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилади ва қонуний тартибда ечим берилади.

    Шунингдек, Ишчи гуруҳининг 2 кунлик дастури доирасидан давлат хизматчиларининг мавжуд муаммоларини бартараф этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, ёш талантларни давлат хизматига олиб кириш мақсадидаги тадбирлар ҳам ўрин олди.

    Жумладан,Наманган муҳандислик-технология институтида, вилоятдаги олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

    Талантли ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш, уларни соҳага қизиқтириш мақсадида ташкил этилган мулоқот аввалида талабаларга соҳадаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

    Университетни битиряпман, ҳокимликда амалиёт ўтаяпман. Мулоқот биз учун самарали бўлди. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталининг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдик. адолат, тенглик яратилгани бизни хурсанд қилди, — дейди Наманган муҳандислик-технология институти 4-босқич талабаси Мўминжонов Ҳумоюнмирзо.

    Аҳамиятлиси, наманганлик талабалар Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишди. Келажак кадрлари билими даражасини аниқлаб, ўз устида янада кўпроқ ишлаш кераклигини англашди.

    Маълумот учун, тест саволлари ахборот технологиялари, иқтисодиёт, маънавият, сиёсий-ҳуқуқий йўналишларни ўз ичига олган.

    Дастур доирасида вилоятдаги давлат фуқаролик хизматига танлов асосида ишга киришдаги очиқлик ва шаффофлик тамойилидаги мавжуд камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этиш юзасидан очиқ мулоқот, давлат хизматига биринчи маротаба кираётган номзодлар учун “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этилди.

    Олий таълим муассасаси, давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида фаолият юритаётган “Карьера маркази” фаолияти билан яқиндан танишилди.

    Жараён республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates