Наманганда Камолиддин Раҳимов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлди

    Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ артисти, «Фидокорона меҳнатлари учун» ордени соҳиби, марҳум санъаткор Камолиддин Раҳимов таваллудига 80 йил тўлиши муносабати билан хотира кечаси ўтказилди.

    Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва нутқ сўзлади.

    - Халқимизнинг ардоқли фарзанди, беназир ҳофизимиз, фахру ғуруримиз Камолиддин Раҳимов - санъаткорларнинг сараси ва улуғи, десам муболаға бўлмайди. У ўзининг мумтоз ва замонавий қўшиқлари билан миллионлаб мухлислар қалбидан мустаҳкам жой эгаллаган, - дея таъкидлади вилоят ҳокими.

    Шунингдек, ўзгача соғинч ва ҳурмат билан тилга олинадиган «Наманган булбули»ни эслаб, қадрлаб ва эъзозлаб, гуллар шаҳрига пойтахтимиз Тошкентдан ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидан келган меҳмонлар иштирок этишди. Дарҳақиқат, моҳир созанда, бастакор ва хушовоз хонанда Камолиддин Раҳимов ўзбек миллий қўшиқчилик тарихида ўчмас из қолдирган.

    «Устозни ёд этиб» деб номланган катта тадбирда вилоят театри, филармонияси ва мақомчилар ансамблининг хонанда, созанда ва раққосалари томонидан Камолиддин Раҳимовнинг «Яхшиларга ёндошиб», «Ғанимат», «Ҳануз», «Парвона», «Кутаман», «Онам», «Бир тараф», «Наргиз», «Кўчамдан жонон ўтганда», «Айтишим шартмиди», «Ўн саккизда ёр ёши», «Ризо бўлмаса», «Турналар», «Қошингиз қаросиму», «Фарзандидурман», «Наманган тановори» каби машҳур қўшиқларидан термалар ижро этилди. Ўлмас тароналарни томошабинлар ҳам бирга куйлашди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates