1949 йилнинг айни саратон пайти, кун ниҳоятда қизган, бутун борлиқ жазирама ҳукмига топширилгандек. Дарахтлар, буталар ва ўт-ўланлар қовжираб кетган. Фақатгина ҳовуз ва ариқлар бўйларида яшиллик сақланган.
Жорий йил 8 октябрда Сенат Раиси “Хотира поезди” маданий-маърифий тадбирида иштирок этган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Жорий йил 17 сентябрда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ленинград мудофааси ва блокадаси давлат мемориал музейида «Ленинградни озод қилишда Ўзбекистон ҳиссаси» номли махсус кўргазма очилади.
1938 йил январь. Бекободнинг изғиринли шамоли кўз очирмайди. Ховос станциясида тўхтаган Самарқанд-Тошкент поездига чиқиш учун шошаётган оломон орасида ўттиз беш-қирқ ёшлардаги ўрта бўйли бир йигит ҳам бор. У нима қилиб бўлса ҳам поездга чиқиб олишга уринар, лекин одамлар тамбурга оёқ қўйишига йўл қўймасди. Ниҳоят орқасига тўрва ортмоқлаб олган кўйи бир амаллаб вагонга илакишди.
Хитойнинг «Diplomat» журналида «Иккинчи жаҳон урушидаги ўзбек халқининг жасорати беқиёс» сарлавҳали мақола чоп этилди.
У ўзининг 47 йиллик ҳаёти давомида тарих ва адабиётда улкан из қолдирди. Хусусан, унинг «Бобурнома» тарихий асари ҳақли равишда турк насрининг жавоҳир асари сифатида эътироф этилади.
Бугун Россия пойтахтидаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Тохоку университети олимлари васаби экстрактини истеъмол қилиш 60 ёшдан ошган соғлом одамларда хотирани яхшилаши мумкинлигини аниқлашди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллари билан учрашув ўтказилди.