Навоий вилояти ҳокими ўзгарди

    Мамлакатимизда 8 ноябр 2021 7946

    Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

    Бугун, 8 ноябрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

    Сессияда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилинди.

    Унинг ўрнига Тошкент шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Нормат Тулкунович Турсунов янги ҳоким этиб тасдиқланди.

    Нормат Турсунов солиқ органлари тизимидаги фаолиятини 1994 йили Тошкент шаҳрининг Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган. 2010–2017 йилларда у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, сўнг Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

    Маълумот учун, Қобул Турсунов 2016 йил 25 декабрда Навоий вилояти ҳокими вазифасига тайинланганди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates