Навоий вилояти ҳокими турк ишбилармонларини қабул қилди

    Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бир гуруҳ турк ишбилармонларини қабул қилди.

    Жараёнда туркиялик тадбиркорлар гуруҳи вилоят ҳокими ва соҳа мутахассисларига Навоий шаҳрида «Янги Ўзбекистон» боғини ташкил қилиш юзасидан ўз лойиҳаларини тақдим этишди.

    «Outdoor factory Toshkent» қурилиш фирмаси директори Хикмет Айвазоглу томонидан қурилиши режалаштирилаётган 50 гектар майдондаги боғда болалар учун кўнгилочар жойлар, автотураргоҳ, сунъий кўл бўлиши ва бошқа замонавий қулайликлар яратилиши бўйича фикр алмашилди.

    Шунингдек, турк тадбиркорлари билан мулоқотлар давомида яшил боғ ташкил этиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича бир қатор таклифлар муҳокама этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates