Навоийда Афросиёб поезди бир неча бош қўйни босиб кетди

    Ҳайвонларнинг эгаси қоидаларни бузгани сабабли маъмурий жазога тортилиши маълум қилинди.

    Ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ батафсил маълумот берди.

    Қайд этилишича, 24 январь куни Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган Афросиёб поезди Маликобод ва Қизилтепа (Навоий вилояти) бекатлари оралиғида ҳаракатланаётганда қўйлар сурувидан бир неча бош ҳайвонни уриб юборган.

    1000 га яқин қўй подаси темирйўлни нотўғри жойда кесиб, ҳимоя панжарасини бузиб ўтган. Воқеа жойидан 300 метр узоқликда чорва молларини ҳайдаш учун махсус ажратилган жой мавжуд бўлган.

    "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуд бўйлаб қўшимча панжара (икки қаватли тўсиқ) ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, бугунги кунда қўшимча панжараларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда

    Ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳайвонларнинг эгаси қоидаларни бузгани сабабли маъмурий жазога тортилиши маълум қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates