Навоийда Паралимпия ўйинлари чемпиони муносиб кутиб олинди

    Навоий вилояти аҳли Паралимпия ўйинлари чемпиони Элбек Султоновни тантанали кутиб олди.

    Навоий вилояти аҳли Паралимпия ўйинлари чемпиони Элбек Султоновни тантанали кутиб олди. Юрт байроғини юксакларда ҳилпирашига сабаб бўлган полвонни шаҳар кўчаларида юртдошларимиз олқишлади.

    Маълумот учун, Парижда ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини (жами 26 та) қўлга киритиб, медаллар жадвалида 13-ўриндан жой олди, Осиёда эса Хитой ва Япониядан кейин учинчи бўлди. Бу — мамлакат тарихидаги энг яхши натижа.

    F12 классида ядро улоқтириш бўйича финалда иштирок этган навоийлик Элбек Султонов 16.45 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, бу рейтингга ўз муносиб ҳиссасини қўшди.

    Вилоят ҳокими чемпионни қабул қиларкан, ютуқлари билан қутлади. Самимий тилакларини тилаб, юртга фақат ғалабалар олиб келишини ният қилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates