Наврўз (Новруз, Навруз, Нооруз, Невруз, Наурыз) — баҳорнинг кун ва туни тенг бўладиган куни

    Биласизми? 21 март 2023 14102

    Бутун дунё бўйлаб 500 миллиондан зиёд аҳоли янги йилнинг бошланиши сифатида нишонлайдиган қадимий байрам.

    Наврўз Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ, Кавказ, Қора денгиз ҳавзаси ва бошқа минтақаларда 3 000 йилдан ортиқ вақтдан бери нишонланади.

    2010 йил 23 февралда БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эътироф этди. Шу куни ЮНЕСКОнинг 2009 йил 30 сентябрдаги Наврўз байрамини инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарори олқишланди.

    Халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничиликка асосланган алоқаларни мустаҳкамлашда Наврўзнинг ўрни катта. Наврўз авлодлар ўртасида ҳам, оилада ҳам тинчлик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини тарғиб қилишга ҳисса қўшади, маданий хилма-хилликни сақлаш, халқлар ва жамоалар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates