Непал кейинги икки йил ичида Ҳимолойнинг 97 та чўққисига чиқишни бепул қилишни режалаштирмоқда. Бу айрим чекка ҳудудларга туристларни жалб қилишга ёрдам беради, деб ёзади 24 Канал BBCга таяниб.
Чиқиш бепул бўладиган чўққилар Непалнинг Карнали ва Судурпашим вилоятларида жойлашган. Чўққиларнинг баландлиги турлича – 5970 дан 7132 метргача, деб хабар берди travel.24tv.ua.





