Тўрт ёшли қиз Ҳимолай тоғидаги 5364 метр баландликни забт этди

    Тўрт ёшли Зара Шифра Эверест чўққисига чиқиш чоғида 5364 метр баландликка кўтарилган энг ёш қиз бўлди. Қизи ва унинг етти ёшли акасини отаси экспедицияга олиб кетган.

    Зара 4 ёшу 5 ойлик, у Чехия ва Канада фуқароси, лекин ота-онаси билан Малайзияда яшайди. У отаси ва акаси билан биргаликда Ҳимолой тоғлари бўйлаб 270 километрга яқин масофани босиб ўтди.

    Отасининг сўзларига кўра, улар болани тарбиялашда маҳаллий қабилаларнинг анъанавий турмуш тарзи тамойилларига амал қилишади. Унинг қизи ҳеч қачон илиқ сувда чўмилмайди. Аксинча, тез-тез музли ваннада чўмилади. Шунинг учун у тоғларда минус 25 даражагача паст ҳароратдан чўчимайди. Бундан ташқари, мазкур оила кўпинча ноқулай шароитга эга жойларга узоқ саёҳат қилишади. Ўтган йили улар Зара билан бирга ўрмон бўйлаб 2200 километр масофани босиб ўтишди.

    Зара Эверестга кўтарилишда иштирок этган энг ёши кичик қиз. Бироқ мазкур сайёҳатда қатнашган ёши энг кичик бола икки ёшли Хейзел Матулис бўлиб, у ота-онаси, акаси ва опалари билан бир хил баландликка кўтарилган. Бироқ Зара қишда саёҳатга чиқди, бу эса нисбатан қийин, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates