Непаллик альпинист Эверест чўққисига кўтарилиш бўйича рекорд ўрнатди

    Непаллик альпинист Ками Рита Эверест чўққисига 27-марта кўтарилиб, ўз рекордини янгилади.

    Рита чоршанба куни эрталаб кўтарилишни муваффақиятли якунлади.

    Непаллик дунёдаги энг баланд чўққига (денгиз сатҳидан 8848 метр баландликда) биринчи марта 1994 йилда кўтарилган эди. 53 ёшли альпинист саккиз минг метрдан юқори баландликка эга чўққиларга кўтарилиш бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади. Рита Чо-Ойю (8201 метр) тоғига саккиз марта, Манаслуга (8163) уч марта, К2 (Чогори, 8614 метр) ва Лхоцзе (8516 метр) тоғларига бир марта кўтарилган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates