Нидерландиялик инвесторлар Нурафшонга келди 

    Халқаро ҳамкорлик 29 октябр 2020 935

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

    Нурафшон шаҳар ҳокими Қ.Ҳакимов Нидерландиянинг “Lumidea Engineering B.V” компанияси вакилларини қабул қилди.

    Учрашувда меҳмонларга Нурафшон шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

    Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид долзарб лойиҳаларга қизиқиш билдириб, Нурафшон шаҳрида "ақлли шаҳар" концепцияси асосида қурилиши режалаштирилаётган Тошкент вилоятининг маъмурий маркази – "Smart city" ҳудудида кўп тармоқли савдо маркази ҳамда Эко-бозор қуриш учун ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

    Самимий ва дўстона ўтган учрашувда томонлар бир қатор янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates